Кириш Регистрация

Шахмат. Воҳидов Гастингсдаги турнирда яна ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Буюк Британиянинг Гастингс шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнирлар жамланмаси ўтказиляпти. Ўз тарихида юбилей 90-маротаба ташкил этилаётган ушбу шахмат фестивалининг энг нуфузли турнири Hastings Masters ҳисобланади. 117 нафар шахматчи қатнашаётган ушбу мусобақада ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов (2502) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.

Кеча ўтказилган 6-тур учрашувида ҳамюртимиз қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, ўзи каби 3,5 очкога эга бўлиб турган британиялик Жеймс Жексонни мағлубиятга учратди.

Очколарини 4,5 тага етказиб олган Жаҳонгир бугун 7-турда австриялик Йоахим Уоллнер билан муносабатларига ойдинлик киритади. Воҳидов турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 10-поғонадан жой олган. Учинчи ўринни эгаллаб турган исроиллик гроссмейстер Максим Родштейнда ҳам 4,5 очко бор.

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 14:58, 04.01.2015.
Ўқилди: 2934 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик