Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

"Олмалиқ": Ортга назар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб жамоамизнинг ортда қолган йиллар давомида қайд этган кўрсаткичлари, статистикаси ва қизиқарли маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Мақоламизнинг биринчи қисмида жамоамиз ҳақида қисқача тавсиф бердик. Иккинчи қисмда эса жамоа томонидан қайд этилган қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз. Ўтган етти мавсум давомида жамоамиз олий лигада 190 учрашув ўтказди. Шундан 67 тасида зафар қучган кончилар 40 ўйинда дурангга имзо чеккан бўлишса яна 87 баҳсда рақиб уч очко эгасига айланган. Учрашувларда жамоамиз рақиблари дарвозасини 266 марта ишғол этган ва 285 марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Урилган 262 гол 48 футболчи томонидан амалга оширилган. Яна тўрт голга эса рақиб жамоа вакиллари муаллифлик қилишган. "Олмалиқ" 46 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олган. 55 баҳсда эса рақиб дарвозасига гол ура олмаган. Голлардан 175таси ўз майдонидаги баҳсларда, 91таси меҳмондаги ўйинларида урилган. Жамоа ўз майдонида 106та гол ўтказиб юборган ва қолган 179 гол сафарда қайд этилган. Жамоа сафида жами 103 нафар футболчи ўйинларда иштирок этган. Жамоа гвардиячилари ва тўпурарлари рўйхати расмий сайтимиз бош саҳифасида жойлашган. Айни вақтда 147 ўйинда иштирок этган Зоҳир Пиримов етакчи бўлиб турган бўлса, тўпурарлар рўйхатини Мўйдин Мамазулумов 37 гол билан бошқармоқда. 

Етти йил давомида жамоамиз томонидан 25 марта пенальти тепиш имкони берилган бўлса, шундан 8тасида футболчиларимиз мўлжалда адашишган. Ўтказилган ўйинларда 298 марта огоҳлантирилган футболчиларимиз, 18 марта қизил карточка билан сийланишган.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 16:11, 04.01.2015.
Ўқилди: 3113 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.