Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Пекин 2022 йилги Қишки олимпиада ўйинларини ўтказиш учун ариза берди

Баҳо:
+ | -

Пекин ҳокимияти 2022 йилда Қишки олимпиада ўйинларини ўзида қабул қилиш учун Халқаро Олимпиада Қўмитасига расмий ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақида “gazeta.ru” хабар бермоқда.

Халқаро Олимпия Қўмитаси 2015 йилнинг март ойида шаҳарнинг олимпиадани қабул қилиш бўйича имкониятларини текшириш учун Пекинга махсус комиссия жўнатишини маълум қилган.

Хитойликлар бу олимпиадани қабул қилишда икки шаҳардан фойдаланишмоқчи. Пекиндан ташқари, пойтахтдан 200 километр шимоли-ғарбда жойлашган Чжанцзякоу шаҳрида ҳам Қишки олимпиадани ўтказиш учун инфратузилма тайёрланмоқда.

Бироз олдинроқ, Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фэзель Пекин шаҳрини 2022 йилги Қишки олимпиадани қабул қилиш учун энг муносиб шаҳар сифатида эътироф этган эди.

Маълумот учун, 2022 йилги Қишки олимпиада ўйинларини ўтказиш учун Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри ҳам даъвогар ҳисобланади. Бу ҳақида президент Нурсултон Назарбоев ўз интервьюларидан бирида айтиб ўтган эди.

Шунингдек, Осло, Стокгольм, Краков ва Львов каби шаҳарлар расмийлари ҳам Олимпиада-2022ни ўзида ўтказиш нияти билан ХОҚга мурожаат қилишган, аммо кейинчалик, иқтисодий муаммолар туфайли ўз аризаларини қайтариб олишган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:30, 06.01.2015.
Ўқилди: 4524 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.