Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гандбол. Терма жамоаларимиз Жануби-Шарқий Осиё чемпионлари бўлишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон гандбол федерацияси учун 2014 йил катта муваффақият билан якунланди. Uzbekistan Today’нинг хабар беришича, мамлакатнинг ҳам эркаклар, ҳам аёллар гандбол терма жамоалари Жануби-Шарқий Осиё чемпионатининг финал босқичида мос равишда Япония ва Хитой жамоаларини мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди.

“Терма жамоаларимиз маҳоратлари ўсганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиман. Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда гандболга катта эътибор берилмоқда, кўплаб ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинлари спортчиларимизнинг янада юксакроқ даражаларга кўтарилишларига ёрдам бермоқда. Агар 2013 йилда биз ғалабага қийинчилик билан эришган бўлсак, 2014 йилда эса буни сезиларли устунлик билан амалга оширдик”, – дейди Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матҳолиқов.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 7 жамоа, аёллар ўртасидаги баҳсларида эса 6 жамоа иштирок этди. Ўзбекистоннинг иккала терма жамоаси ҳам энг муросасиз учрашувларни мос равишда Япония ва Хитой терма жамоаларига қарши ўтказди.

2015 йилда Ўзбекистон гандболчилари янада юксакроқ маррага чиқиш – Осиё чемпионатида ғалаба қозонишни мақсад қилишган. Маълумот учун, ушбу мусобақа 2016 йилги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтайди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:52, 07.01.2015.
Ўқилди: 4742 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик