Кириш Регистрация

ОФК расмийлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашдилар

Баҳо:
+ | -

ОК-2015 стартига икки кун қолганда Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашишди. Учрашув чоғида ОФК ҳакамлар назоратчиси Хани Баллан терма жамоа аъзоларини ўйин қоидаларига киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот беради. Махсус видеороликлар орқали қандай қоидабузарликлар ҳакамлар томонидан жазоланиши Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийларига намойиш этиб берилди.

ОФК назоратчиси Хани Балланнинг сўзларига кўра Осиё Кубогида ҳакамлар юқори савияда ўйинларни бошқариб борадилар. Боиси, Осиё Кубоги баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар мусобақа олдидан кўплаб тест синовлари топширишган.

Хани Балланнинг қайд этишича, мусобақада айниқса ўта қўпол қоидабузарликлар ҳакамлар томонидан қаттиқ жазоланади. Шунингдек, ҳакамлар футболчиларнинг симуляция ишлатиш ҳолатларига ҳам эътиборда бўладилар. ОФК назоратчисининг сўзларига кўра симуляция ишлатиш - сариқ карточка ишлаб олиш учун энг тез ва қулай қоидабузарлик ҳисобланади

Учрашув якунига етач, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ОФК расмийлари билан мусобақа ташкилий масалалари борасида сухбат қуришди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:43, 08.01.2015.
Ўқилди: 6492 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик