Кириш Регистрация

Осиё кубоги-2015: Эрон икки ҳимоячисидан айрилди

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳошим Бейкзода жароҳат олгани боис Осиё кубогини тарк этадиган бўлди. Чоршанба куни ўтказилган машғулот чоғида 30 ёшли марказий ҳимоячи қўлини синдириб олди.

"Афсуски, Бейкзода яна жароҳат олди. У ЖЧ-2014 олдидан ҳам жароҳат олиб, Мундиалда иштирок эта олмаганди, энди эса Осиё кубогини ҳам ўтказиб юборади. Биз учун бу катта йўқотиш. Боиси Пежман Мунтазорий ҳам жароҳатланганди. Асосий таркибнинг икки ҳимоячиси бизга ёрдам бера олмайди.

Ҳошим бахстиз тасодиф қурбонига айланди. У бир футболчининг футболкасидан ушлаб турганди. Кутилмаганда қўлини қайириб олди. Жуда ёмон бўлди", - дейди Карлос Кейруш.

Бейкзоданинг ўрнига "Сепаҳон" ҳимоячиси Муҳаммад Хонзода Осиё кубогига таклиф этилди (регламентга кўра, чемпионат бошланишига 1 сутка қолганида бир нафар жароҳатланган футболчини алмаштириш мумкин). 23 ёшли футболчи жума куни Австралияга етиб боради.

Эрон терма жамоаси Осиё кубогидаги дастлабки ўйинни Баҳрайнга қарши ўтказади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:21, 08.01.2015.
Ўқилди: 5644 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик