Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Фотиҳ Терим: "Агар Месси ёшлигида Туркияга келганда, уни ёши кичрайтирилган болалар топтаб ташлаган бўлар эди"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим мамлакатдаги футболнинг ташкилий ишларини танқид қилди ва мамлакатда футболни ислоҳ қилишга чақирди.

"Афсуски, футбол бизнинг мамлакатда нотўғри йўлдан кетмоқда, бу ҳамма жабҳаларда кўринмоқда. Туркия футболга жуда катта пул сарфламоқда, аммо натижа ҳалқаро майдонларда ҳам, ёш футболчиларни тайёрлашда ҳам йўқ.

Омадли терма жамоа футболчилари Европанинг бешта кучли чемпионати: Англия, Германия, Франция, Италия ва Испанияда ўйнамоқдалар. Биздан фақат Арда Туронгина "Атлетико"да ўйнамоқда.

Турк мураббийлари ҳамкасблари билан конференцияларда учрашишни хушламайдилар, бунинг ўрнига кўчада чекиб туришни афзал биладилар.

Кучли жамоани ютиш учун рақибдан кўра кўпроқ югуриш керак. Бизнинг клубларда машғулотлар учун шароитлар яхши эмас. Бошқа давлатларда болалар 5 ёшидан ўйнай бошлайдилар, Туркияда эса 10 ёшдан. Маҳоратли футболчи бўлиш учун камида 10 минг соат ўйнаш керак.

Агар Месси ёшлигида Туркияга келганида, биз уни нимжон деб атаган бўлар эдик. Уни ёши "урилган" болалар топтаб ташлаган бўлар эди. Биз Мессини гном деб атаган бўлар эдик, чунки у бу ерда ҳеч нарсага эриша олмас эди. Ёки аксинча,  ОАВ уни кўкларга кўтарган бўлар ва у бу босимни кўтара олмас эди", - дейди Терим.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:21, 08.01.2015.
Ўқилди: 7647 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.