Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Машғулотлар аъло даражада ўтди ва муҳит ҳам шунга мос

Баҳо:
+2 | -

Эрталабки дастлабки хабаримизда таъкидлаганимиздек, бугун миллий терма жамоамиз асосан регби ўйинига мослашган "Когара Овал" спорт мажмуасида сўнгги машғулотини ўтказди. Чунончи, сўнгги дейишимизга сабаб эртага вакилларимиз "Силней стадиум" ёки бўлмаса ҳозирда "Австралия" деб номланган ўйингоҳда ўйин олди, чигалёзди енги машғулотларини олиб боришади. 10 январдаги ўйиндан сўнг эса қисқа ҳордиқдан кейин 11 январ куни тонгда Брисбен шаҳрига учиб кетишади.

Айтиш жоизки, бугунги машғулотни футболчиларимиз аъло кафият билан бошлашди ва шу руҳда давом этди. Бинобарин, машғулот аввалида ушбу ўйингоҳда ҳозиру нозир бўлишган 6 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар хорижлик журналистларни кўрган футболчилар ва мураббийилар штабида ўзгача масъулиятга бой кўтаринкилик намоён бўлди.

Бевосита "жараён" ҳақила тўхталадиган бўлсак, жамоа устозининг қисқа, ўзига хос назарий тушунтиришдан сўнг уч гуруҳга бўлинган футболчиларимиз тўп билан қисқа масофада муомалада бўлиш орқали чигалёзди машқларини бажаришди...Албатта дарвобонлар Петр Гизимчук билан алоҳида тарзда "қизиб" олишди. Кейин босқичда 2 гуруҳга бўлинган ҳолда тактик машғулотларни олиб боришди. Сўнгги асосий қисмда эса вакилларимиз икки жамоага бўлиниб назорат учрашувини ўтказишди.

Режадаги машқлардан сўнг Жепаров ва Рашидов жарима тўпини тепиш борасида Қосимовдан бироз "дарс" олишди. Шунингдек бу дарсга кейинроқ Ҳайдаров ва Тўраевлар ҳам қўшилишди. Қолган футболчилар эса Ашурматов ва Мақсудов рааҳбарлигида ҳазил мутойибага бой бўлган тўпни ерга туширмасдан ўйналадиган оёқдаги "волейбол" билан ўз кайфиятларини янада кўтариб олишди.

Биз ҳам ўз навбатида Рустам Акрамов, Миржалол Қосимов ва Одил Аҳмедовларни бироз бўлсада гапга тутдик...Шунингдек, ҳамкасбимиз Мурод Ризаевдан бугунги жараёндан олган таассуротларини ёзиб олдик.

Рустам Акрамов: Кўриб турганингиздек, йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Энг асосий мақсад дастлабки ўйинни кўтаринки руҳда ўтказиш. Тажрибали футболчиларимиз билан бир сафда Искандаров, Рашидов, Сергеев, Сайфиев, Муҳаммадиелар ҳам ўзларини кўратиша оладилар. Тан олиш керак, ҳозирда терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовга жуда қийин. У катта босим остида қолган, деса ҳам хато қилмаган бўламан. Боиси, дастлабки ўйинда тўғри бошланғич таркибни аниқлаб, чиройли ўйин ва керакли натижа қайд этиш борасида бош қотирмоқда. Ўйламанки, бош мураббий кўзлаган мақсадига эриша олади ва у рақибларга ўзига хос "сюрпризлар" тайёрлаб қўйган. Хулоса қиладиган бўлсам, алабатта, барчамиз мухлисар олдида масъулиятни ҳис этиб турмоқдамиз...

Миржалол Қосимов: Худога шукур барча ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Футболчиларимиз кўтаринки руҳда, астойидил тайёргарлик кўришмоқда. Барчамизни масадимиз фақат ғалаба. Хайрият Одил Аҳмедов, Сервер Жепаровлардаги мавжуд жароҳатлар туфайли пайдо бўлган хавотирлик барҳам топди. Ҳозирча барча ишлар, кўз тегмасин, биз истаган тарзда амалга оширилмоқда...

Одил Аҳмедов: Хавотирга ўрин йўқ, жароҳатим деярли безовта қилаётгани йўқ. Эндиги вазифа мураббийларимиз кўрсатмасини камчиликларсиз бажариб, дастлабки ўйиндақ ишончли ғалабага эришишдир. Ҳозирги таркибимизда ҳам жуда кучли футболчилар жамланишган. Бир сўз билан айтганда, олдимизга юқори мақсдаларни қўйишга лойиқ таркибга эгамиз....

Мурод Ризаев:  Биласизми, мен терма жамоа билан Ливан, Қатар, Ж.Корея ва Эрон каби сафарларда бирга бўлганман. Тўғриси, футболчиларимизнинг бугунги даражадаги кўтаринки кайфиятларини кўрмаган эдим. Жамоамизда қанақадир стартегия борлиги сезилиб турибди. Мени қувонтиргни жароҳати бор асосий футболчиларимиз, хусусан Аҳмедов ва Денисовларни сафга қайтишгани мени жуда хурсанд қилди. Чунки бу футболчиларга кўп нарса боғлиқ..Менинг фикримча бу мусобақда бош жамоамизнинг янги қирралари очилади...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 23:35, 08.01.2015.
Ўқилди: 6272 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик