Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Икер Касильяс: "Анчелотти Моуриньодан яхшироқ"

Баҳо:
+ | -

"Реал" посбони Икер Касильяс ўзи зиддиятга борган жамоанинг собиқ устози Жозе Моуриньодан хафа эмаслигини маълум қилди.

"Анчелотти Моуриньодан яхшироқ. Жозе билан муносабатларимиз ҳурмат ва нафрат оралиғида бўлган эди. Моуриньо шу ердалигида ҳам буни муҳокама қилмаганман ва ҳозир ҳам қилмоқчи эмасман. Бу мен томонимда қўрқоқлик бўлар эди. Моуриньога омад тилайман.

Ҳар қалай, "Реал" унинг қўл остида совринлар ютди, бунинг учун раҳмат айтиш керак. Агар кўришиб қолсак, унга қўл бераман, буни қабул қилиш ёки қилмаслик - Жозенинг иши. Жамоадан кетиш ҳақида ўйлаган вақтларим бўлган, аммо энди фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман", - дейди Касильяс.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 07:59, 09.01.2015.
Ўқилди: 4309 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.