Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё кубоги-2015. Австралия йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Австралия миллий терма жамоаси Осиё кубогини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Мезбонлар очилиш ўйинида Кувайт устидан 4:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида, кутилмаганда, Кувайт терма жамоаси бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ҳусайн Фозил бош билан дарвозани ишғол қилди.

Австралия ўз ўйинини топиб олиб, вазиятни ўнглаш учун тахминан ярим соат вақт кетди. Дастлаб Тим Кэхилл ҳисобни тенглаштирган бўлса, бўлим якунланиш арафасида Массимо Луонго бош билан дарвозани ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Анге Постекоглу шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олганларига қарамай, иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни пасайтиришмади. Ўйиннинг 61-дақиқасида меҳмонлар жарима майдончаси ичида Робби Крузга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Равшан Эрматов белгиланган пенальтини "соккеруз" сардори Майл Единак аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Қолган дақиқаларда Набил Маълул шогирдлари ҳужумкорликка эътибор қаратган бўлсалар-да, яшил қитъа вакилларида хавфли вазиятлар кўпроқ юзага келди. Жумладан, Австралиянинг 2та, Кувайтнинг битта зарбасига дарвоза тўсини ғов бўлди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда мусобақа мезбонлари Жеймс Троисининг зарбаси эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Эрматов бошчилигида ҳакамлар эса ўйинни жуда яхши бошқариб боришди. Уларга ҳеч кимдан ҳеч қандай эътирозлар бўлмаса керак. Турнир эса чиройли баҳс билан бошланди!

Осиё кубоги-2015, "А" гуруҳи, 1-тур
АВСТРАЛИЯ - КУВАЙТ - 4:1 (2:1)
Голлар: Тим Кэйхил (33), Массимо Луонго (44), Майл Единак (62-пен.), Жеймс Троиси (90+2) — Ҳусайн Фозил (8)
Огоҳлантиришлар: Ҳусайн Фозил (19), Файсал Зайд ал-Ҳарбий (47)
Австралия: 1.М.Райан, 2.И.Франжич, 6.М.Спиранович, 13.А.Бехич, 20.Т.Сайнсбури, 4.Т.Кэйхилл (Томи Журич 65), 7.М.Лекки, 10.Р.Круз (Натан Бёрнс 72), 15.М.Единак, 21.М.Луонго (Марк Брешиано 84), 14.Ж.Троиси
Кувайт: 23.Ҳамид Юсуф, 4.Ҳуссайн Фозил (Амир ал-Фозил 58), 6.Холид ал-Қаҳтоний (Бадр ал-Мутава 74), 12.Султон ал-Эназий, 13.Муса ал-Эназий, 21.Али ал-Мақсуд, 5.Фаҳад ал-Ҳажрий, 8.Солиҳ аш-Шейх, 10.Абдулазиз ал-Мешъан (Юсуф Носсир 63), 11.Фаҳад ал-Ансорий, 16.Файсал Зайд ал-Ҳарбий
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Баҳодир Қўчқоров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:03, 09.01.2015.
Ўқилди: 8341 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.