Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Қизилқум» Тошкент йиғинини ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси аъзолари Тошкентда иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Навоийликлар пойтахтимиздаги “Обод” ва “Ёшлик” стадионларида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпти.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби янги футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Дастлаб Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқ-тепа”), Бобир Маъмиров (Россия)ларнинг “Қизилқум” машғулотларига қўшилганлигини билдиргандик.

Куни кеча эса ярим ҳимоячи Музаффар Умрзоқов навоийликлар билан машғулотларни бошлади. Шунингдек, ўтган мавсумда “Бунёдкор” ёшлари таркибида ўйнаган ҳимоячи Нодир Отажонов ҳам мураббийлар синовидан ўтмоқда.

9 январь куни навоийликлар “Обод” стадионида назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу баҳсда биринчи лига вакили “Обод” футболчилари “Қизилқум” рақиби бўлди.

Мезбонларга қарши кончилар қуйидаги таркибда майдонга чиқишди:
Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Руслан Санаев, Баҳриддин Ваҳобов, Нодир Отажонов, Сарваржон Холматов, Бобир Маъмиров, Нодиржон Шахобиддинов, Феруз Бобоқулов.

Учрашув деярли тўлиқ навоийликлар ташаббуси остида ўтган бўлса-да, яратилган вазиятларни голга айлантиришда аксарият вазиятларда уларга аниқлик етишмади. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. Тинимсиз ёққан ёмғир остида кечган учрашувнинг 43-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида ҳужумчи Алишер Холиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам бу вазиятда иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Бу имкониятдан жабрланувчининг ўзи унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс якунига қадар майдонда шиддатли ва кескин кураш борган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 12 январь куни ўтказади. Унда Самарқанд динамочилари “Қизилқум” жамоаси рақиби бўлади. Ўйин соат 13.00 да “Обод” стадионида бошланади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 11:26, 10.01.2015.
Ўқилди: 3357 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.