Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтган, мукофот жамғармаси 494 минг доллар бўлган АTP турнири финалида ғалаба қозонди. Ва бу унинг фаолиятидаги 1000-ғалабаси бўлди.
Федерер Брисбен финалида канадалик Милош Раонич билан 3 сет давом этган ўйинда 6:4, 6:7 (2:7) ва 6:4 ҳисобларини қайд этган ҳолда янги титул эгасига айланди.
Шу билан Федерер АTP турнирида 1000 дан ортиқ ғалабали ўйин қайд этган теннисчилар сафига қўшилади. Бундай тенисчилар рўйхатини америкалик рекордчи теннисчи Жимми Коннорс 1337 ғалабали ўйин кўрсаткичи билан бошқариб турибди. Унга етиб олиш амри маҳол. Лекин, иккинчи ўриндаги яна бир АҚШлик теннисчи Иван Лендлни қувиб ўтиш мумкин. Унинг натижаси 1071тага тенг.
Рожер Федерер Брисбенда қўлга киритган соврин, унинг фаолиятидаги 83-соврин бўлди.