Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Қизилқум» «Динамо» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қизилқум” жамоаси аъзолари 12 январь куни навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушдилар. Пойтахтимиздаги “Обод” стадионида ўтган мазкур ўйинда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси кончилар рақиби бўлди. Гарчи, учрашув ўртоқлик мақомида бўлса-да, ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этишди. Учрашувни бухоролик Ильгиз Танташев бошқариб борди.

Эътиборлиси, “Қизилқум” жамоаси дарвозасини ушбу учрашувда Артём Макосин қўриқлади. Бу посбон ўтган мавсум охирида жиддий жароҳатланган ва жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлганди. Айни чоғда навоийликлар таркибида дарвозабонлар Эркин Жабборов, Артём Макосин ҳамда Дилшод Ҳамроевларнинг исталган учрашувда майдонга чиқишга шай турганликлари жамоа мухлисларини қувонтириши табиий.

Ҳозирда бош мураббий Юрий Лукин қўл остида ўттиз нафарга яқин футболчи машғулотларда иштирок этмоқда. “Динамо” жамоасига қарши ўйинда қуйидаги ўйинчилар “Қизилқум” либосида майдонга тушдилар:

Артём Макосин, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Фаррух Ҳайдаров, Элдор Бойматов, Алишер Саноев, Шерали Жўраев, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Холиқов
Захирадан майдонга тушганлар: Жамшид Шохназаров, Феруз Бобоқулов, Ғайрат Жумаев, Сарваржон Холматов, Бобир Маъмиров, Музаффар Умрзоқов, Руслан Санаев, Баҳодир Қосимов.

Ҳужумкор руҳда кечган ўйин давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам яратилган вазиятларни голга айлантира олишмади. Натижада учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0.

Режага кўра, “Қизилқум” жамоаси йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик учрашувини 14 январь куни ўтказади. Шу куни биринчи лига вакили кончилар рақиби бўлади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 21:02, 12.01.2015.
Ўқилди: 2973 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.