ФИФА "Олтин тўп" учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сардори сифатида аргентиналиклар — Анхель Ди Мария ва Хавьер Маскеранога овоз берган. Учинчи номзодга у "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньестани танлаган.
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду эса «Реал»даги жамоадошлари — Серхио Рамос, Гарет Бэйл ва Карим Бенземага овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни Криштиану Роналду қўлга киритди.