"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия кубоги 1/8 финалида "Верона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:1) хурсандлигини яширмади.
"Биз иккинчи даражали жамоага қарши ўйнамадик. Биз "Ювентус"миз ва бугунгидай ўйинларни шундай ўтказишимиз керак. Якшанба куни яна "Верона" билан ўйнаймиз, аммо бу бутунлай бошқача ўйин бўлади, чунки бу жамоа одатда кўп гол ўтказмайди. Биз эса ўйинимизни кучайтиришимиз керак, чунки яна бурчак тўпидан сўнг гол ўтказдик.
Погбага келсак, у "Ювентус" ўйинчиси. Европа клубларининг уни ўз сафларида кўришни истаётганликларига ажабланиш керакмас. 21 ёш учун бу катта иқтидор", - дейди Аллегри.