Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Япония-Иордания учрашуви Эрматовга топширилди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов учинчи турда ҳам ўйинни бошқариб борадиган бўлди. Ҳамюртимиз "D" гуруҳидаги Япония ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинни бошқариб боради. Ушбу ўйинда чорак финал йўлланмаси ҳал қилинади.

Эрматовга қанотларда Абдулхамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини БААлик Аммар ал-Женайбий бажаради. Ушбу ўйин 20 январь куни Мельбурндаги "Rectangular Stadium"да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Осиё кубогининг очилиш ўйини — Австралия-Кувайт ҳамда "С" гуруҳидан ўрин олган Қатар-Эрон ўйинини бошқариб борганди.

Осиё Кубоги-2015, "D" гуруҳи, 3-тур
Япония - Иордания
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Абдулхамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон), Аммар Ал-Женейбий (БАА)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:15, 18.01.2015.
Ўқилди: 6353 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4249]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2615]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2567]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2439]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2430]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2390]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2285]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2209]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2093]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик