Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Энг яхши ҳимоя – ҳужум!

Баҳо:
+1 | -

Футбол - дунёдаги энг оммавий спорт турларидан бири бўлиб, бугунги кунда жаҳон миқёсида юзлаб миллий терма жамоалар фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бири ўзининг миллионлаб мухлисларига эга. Шу боис футболни «миллионлар ўйини» деб атайдилар. Мен Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро майдонлардаги ўйинларига кўп эътибор қаратаман. Нега деганда, юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётган жамоамизнинг учрашувларига меҳрим баланд. Омади келиб ғалаба қозонса ўзимни бахтиёр сезаман.

Осиё кубоги “В”- гуруҳининг навбатдаги 3-туридан жой олган Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини интизорлик билан кутаётган мухлисларимиз жамоамиздан фақат ва фақат ғалаба кутаётган эди. Ушбу ўйинни «ҳаёт-мамот» жанги дея эътироф этишимиз мумкин. Сабабини ўзингиз биласиз, бизнинг МТЖмизни ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа қониқтирмасди. Аввалги икки ўйиндан фарқли равишда, бугунги асосий таркибда бешта ўзгартириш киритган М.Қосимов мухлислар ишончини тўла оқлади, дея айта оламан, ҳозирча. У олдинги учрашувларда йўл қуйган хатоларини пухта ўрганиб, улар устида ишлаб, бугунги ўйинда эскирган бир хил тактик услубдан воз кечиб, ўйинга ранг-баранглик олиб кирди ва футболдаги ёзилмаган қоида бўлмиш - «Энг яхши ҳимоя – ҳужум!» шиори остида футболчиларни руҳий томондан тайёрлаб ғалабага лойиқ тўғри тактика танлаганлигини айтиш жоиз. Тўғри-да, хитойликлар билан бўлгани каби ҳимояга ётиб олгандан кўра, ўзига хос ҳужум уюштириб, яратилган имкониятлардан фойдаланиб гол ўрилса ишқибозлар ҳам хурсанд бўлиб худди бугунгидек узоқ вақт эслаб юришади.

Биз ўзбекистонлик мухлислар учун бугунги ўйин финалдан олдинги финал ўйини бўлди, десам хато қилмаган бўлсам керак. Сабаби, учта Осиё кубогидан буён гуруҳдан бемалол чоракфиналга осонгина чиқиб ўрганган жамоамиз бу галги Осиё кубогида бироз муаммога дуч келишди. Сал бўлмаса омад бизни четлаб ўтай деб қолди. Омад кучлиларга кулиб боқади дейишади, мана бугун бизнинг миллий терма жамоамиз ўз кучини кўрсатиб ғалаба қозонди. МТЖмиздан ўтган икки учрашувга нисбатан бунақанги шиддатли, томошабоп, ажойиб, чиройли ўйин кўрмаган эдим, рости.

Хуллас, миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штаби «Энг яхши ҳимоя – ҳужум!» шиорига амал қилиб, Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга футболчиларни ҳар томонлама ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлай олсалар, марра бизники, азизлар. Чорак финалда Жанубий кореяликлар билан ўйинда жамоамиз ғалабали сериясини давом эттириб, Ўзбекистон термаси Осиё кубогида ғолиб бўлишга асосий даъвогарлардан бири эканлигини яна бир бор исботлайди, деб умид қиламиз. Ватанимиз жамоасини қўллаб-қувватлаймиз ва омад тилаймиз!

ОЛҒА - ЎЗБЕКИСТОНИМ!!!

UZBEKISTONIM никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:37, 18.01.2015.
Ўқилди: 8755 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3386]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2781]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2584]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2242]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1922]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1871]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1611]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1501]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1425]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1412]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик