Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Сардор Рашидов: «Боримизни бериб ўйнаганимиздан футболчиларнинг томирлари тортишиб қолди»

Баҳо:
+1 | -

Осиё кубогидан ўрин олган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Рашидов "Интерфутбол" нашрига интервью берди. Унинг таъкидлашича, футболчилар ушбу ўйинда борлари бериб ўйнашгани учун кўп футболчиларнинг томири тортишиб қолган.

"Хитойга қарши ўйинда бизга нима бўлганлигини тушунолмадик. Шу ўринда, айтишим керакки, ўтган турдаги аламли мағлубият учун мухлислар олдида айбдор эдик. Шунинг учун, бугун бор кучимиз билан ўйнадик. Ҳаммамиз 90 дақиқа иштиёқ билан ўйнашга интилдик. Шахсан, мен ҳам яратилган имкониятлардан фойдаланишга интилдим. Қолаверса, бугун менга омад ҳам кулиб боқди. Айтишади-ку омад кучлиларга кулиб боқади, деб. Гувоҳи бўлганингиздек, футболчиларимиз борларини бериб ўйнаганларидан аксариятини томирлари тортишиб қолди. Жумладан, мени ҳам ўйин тугаганлигига 1 соат бўлаётган бўлада оёғим увишиб кетяпти (кулади).

Энди тезроқ жисмоний ҳолатимизни тиклашимиз ва тезроқ бугунги ғалабани унутиб, чорак финалга муносиб тайёргарлик қилишимиз лозим. Ўйлайманки, мураббийларимиз келгуси ўйинга, яъни кореяликларга мос тарзда бизни тайёрлай олишади", - дейди Рашидов.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:54, 19.01.2015.
Ўқилди: 14679 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик