Шу йилнинг 3-4 январь орзиқиб кутилган, жуда узоқ таклифлардан кейин белгиланган Stadion.uz сайти мухлисларини учрашув куни ҳам етиб келди. Тўғриси бу куни ўзгача бир ҳавас, ҳис-ҳаяжон билан кутдик. Сабаби айнан ушбу куни биз учун қадрдон бўлиб қолган Stadion.uz сайтида дўстлашган ғойибона қадрдонларимиз билан юзма-юз дийдорлашиш бахти фурсати келганди.
2015 йил 3 январь. Эрталабдан футболнинг ашаддий мухлислари, сайтимизнинг фаол юзерлари республикамизнинг турли чеккаларидан пойтахт қайдасан деб йўлга чиқишган бир пайтда, Тошкентда меҳмонларни кутиб олиш тадоригини ўз бўйнига олган Famous никли Алишер ака, Kasperskiy никли Камолиддин, UzGazOil ник эгаси Азамат елиб-югуриб ташкилий ишларни маромига етгазиш билан банд эдилар. Соат 12:00да “Бунёдкор” ўйингоҳи олдида йиғилишимиз ҳақида олдиндан ҳаммани огоҳлантирган бўлсак-да айнан шу вақтда ўйингоҳ атрофида атиги 3 киши йиғилган эди. Бу Аббосбек (R.Saidy), Орзумурод (Orzureal), Маъмуржон (Mamrino) эди. Бироздан сўнг Камолиддин етиб келди ва «Бунёдкор» стадиони олдида фотосессия уюштирдик.
Давоми "Мухлис минбари" блогида.