Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов илк марта Осиё кубогида 2007 йилда иштирок этган. Жароҳат боис у 2011 йилги қитъа чемпионатида иштирок эта олмаганди. Бу галги мусобақанинг гуруҳ босқичида Денисов барча учрашувларда ҳаракат қилди. Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин Виталий австралиялик журналистларга ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Майдонга чиққандан кейин ҳамиша ғалаба қозонишни ва ҳамиша энг яхши бўлишни истайман. Ўйиндан ўйинга яхши ўйнашга интиламан. Мен аввал Осиё кубогида иштирок этмагандим, бу сафар эса иложи борича узоқроққа етиб бориш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз", - дейди Денисов.
"Локомотив" (Москва) ҳимоячиси гуруҳ босқичи ўйинлари борасда ўз фикрларини қуйидагича баён қилди:
"Хитойга қарши ўйинда ютқазиб қўйдик. Бу футбол, дунёдаги барча жамоалар, барча футболчилар хато қилишади. Хитой билан ўйинда бизга нима бўлганини тушунтириб бера олмайман. Ўша ўйин менда ҳам ёмон таассурот қолдирди. Иккинчи бўлимда ёмон ўйнадик, бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Лекин Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб этдик, биз чорак финалга чиқдик, бундан хурсандмиз", - дейди Виталий Денисов.