Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ сардори Гари Невилл клубнинг ҳозирги бош мураббийи Луи ван Галга 3-5-2 тактик схемасидан воз кечишни маслахат бермоқда.
Айни дамда телевидениеда мутахассис сифатида ишлаётган Невиллнинг айтишича бу тактик схамада футболчиларнинг ҳаракатларини олдин билиб олиш мумкин.
"Мен 3-5-2 тактикасининг иҳлосманди эмасман. Чунки, бу схемада ҳимояиларга жуда қийин бўлади. Қолаверса бундай тактикада ўйнаётанда тўп билан кўп муомала қила олмайсан ва тўпни орқага кўп узатишларга тўғри келади. Шанба куни "КПР"га қарши учрашувда тактика ўзгаргач, "МЮ" бошқача ўйнади ва рақибидан ҳавфлироқ кўринди", - дейди ҳимоячи.