Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сервер Жепаров: «Жанубий Корея бизни 1:0га ютган эканми, демак, бу сафар биз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз»

Баҳо:
+2 | -

Жанубий Кореянинг "Herald Sports" нашри мухбири Ли Йонг Ми терма жамоамиз сардори Сервер Жепаровдан мулоҳазаларини сўраб, интернет нашрининг бугунги сонида эълон қилди. Муаллифнинг ёзишича, интервью ўзига хос тарзда уюштирилган. Яъни, муаллифнинг инглиз тилида ёзиб берган саволларини таржимон рус тилига таржима қилиб берган. Ўз навбатида Сервернинг фикрларини таржимон инглиз тилига таржима қилиб, ёзиб берган. Сервер Жепаров ушбу мулоҳазаларида бу йилги Осиё Кубоги, ЖЧ-2014 саралаш босқичи ва келажак режалари билан ўртоқлашган.

"Чорак финалга чиққунча жуда кўп ишлар бўлиб ўтди. Биз Шимолий Кореяни енггач, Хитойга мағлуб бўлдик ва таназзул ҳолатига келиб қолдик. Лекин Саудия Арабистонини енгиб, ўзимизга келиб олганимиздан хурсандман. Бу ўйинни захира ўриндиғида кузатган ва майдонга тушмаган бўлсам ҳам мураббийимиздан хафа бўлганим йўқ. У нима қилиш кераклигини яхши билади. Жамоадошларимнинг хурсандчилигига шерикман», дейди Сервер. "Бизнинг Жанубий Корея билан алоҳида ҳисоб-китобимиз бор. Мен Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганлигимизда Жанубий Кореяни айбламоқчи эмасман. Сеулда мағлуб бўлган ҳолатимизда ҳам бизда имконият етарлича сақланиб қолган эди. Бу сафарги тўқнашувимизда ўтган мағлубиятлар аламини ювиб ташлаш учун ғалаба қозонишимиз лозим. Биз бутун жамоа бўлиб корейсларнинг Уммон, Кувайт ва Австралияга қарши ўйинларини кузатдик. Мураббийларимизнинг ўз услублари ва дунёқарашлари бўлгани каби мен ҳам калламда корейс футболчиларига қарши майдонда қандай ўйнаш режасини пишитиб олдим. Корейслар таркибида ёш футболчилар кўпайган, бунинг устига мураббий алмашган. Бу сафарги тўқнашув аввалгисидан фарқли бўлади".

Сервер Жепаров Жанубий Корея таркибида энг эҳтиёт бўлиш керак бўлган футболчи сифатида Германия Бундеслигасида омадли мавсумни ўтказаётган Сонг Хеунг Минни кўрсатиб ўтган.

"Турнирда ҳали гол киритмаган бўлса ҳам жуда хавфли футболчи. Жамоадошларим ҳам "7-рақамли футболчидан эҳтиёт бўлиш керак", деб ўзаро гапиришмоқда. Мен унинг бошқа жамоаларга қарши ўйинларини кўриб завқланаман. Аммо ўзаро тўқнашувимиз юз бераркан - бундай завқланиш бўлмайди".

Шунингдек, Сервер Жепаров корейсларнинг марказий ҳимоячиси Квак Тэ Хви ҳақида ҳам фикр билдирган. Муаллифнинг ёзишича, Сервер ва Квак Тэ Хви битта агентликнинг мижози ҳисобланади. Бу иккала футболчига "О&D" компанияси агентлик қилади.

"Мен Квак Т’ Хви билан Кей-лигада ҳам, Саудия Арабистони чемпионатида ҳам тўқнаш келганман. У билан битта агентлик мижози бўлсак ҳам майдонда қарама-қарши тўп сурамиз: у тўп ўтказмаслик, мен эса гол уриш вазифасидамиз. У қанчалик яхши ўйнамасин, барибир мен ғалаба қозонганман" (кулади).

Корейс журналисти Сервер Жепаровнинг бош мураббийимиз Миржалол Қосимов ҳақидаги фикрлари билан ҳам қизиққан. "У бизни ғалаба сари етаклаш илинжида ҳаракат қилмоқда ва бунга эришмоқда. Тўғри, баъзан муваффақиятсиз ўйинлар ҳам ўтказдик. Аммо бутун жамоамиз унга ишонади. Биз буни чорак финалда ғалабамиз билан исботлаш ниятидамиз", - дейди Сервер.

"Эртага қандай ҳисоб қайд этилади деб ўйлайсиз?", - деган саволга Сервер шундай жавоб берган: "Мен Нострадамус эмасман. Лекин бизнинг ғалабамизни кутяпман. Жанубий Корея Ўзбекистонни 1:0 ҳисобида енгиб, ЖЧга чиққан эканми, демак, бу сафар биз 1:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқамиз".

Келажак режалари хусусида Сервер Жепаров қуйидагича фикр билдирди: "Ҳозирда Кей-лигадаги бир нечта клублардан таклифлар бор. Бошқа давлатлар лигаларидан ҳам таклифлар тушиб турибди. Ҳаммасини Осиё Кубогидан сўнг агентим билан маслаҳатлашиб, ҳал қиламан".

Суҳбат сўнггида терма жамоамиз сардори: "Жанубий Кореяга қарши ўйинга ҳам бир кунгина вақт қолди. Бу ҳаётимдаги энг муҳим ўйин бўлади. Рақибимиз Жанубий Корея эканлигидан ҳаяжонланяпман. Биз ғалаба қозонишни истаймиз. Эртага ким ғалаба қозонишидан қатъий назар ҳеч ким хафа бўлмаслигини ва мағлуб жамоа ғолибни хафагарчиликсиз табриклашини истардим", - деди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:17, 21.01.2015.
Ўқилди: 11030 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.