Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бенжамин Уильямсни австралияликлар ҳам ёмон кўришади

Баҳо:
+1 | -

Австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямснинг Осиё кубогидаги кетма-кет қўпол хатолари нафақат мусобақа иштирокчиларининг, балки австралияликларнинг ҳам кескин норозилигига сабаб бўлди.

Дастлаб Уильямс Эрон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борди. Эронликлар бош мураббийи Карлос Кейруш кетма-кет хатоларга йўл қўйган ҳакамни матбуот анжуманида танқид қилгани боис ОФК томонидан 3000 доллар миқдорида жарима билан жазоланди.

Шундан сўнг Бенжамин Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинида 2та ўта қўпол хатоларга йўл қўйди. У йўқ жойдан Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгилаб, жамоамизнинг битта тоза голини инобатга олмади. Шунга қарамай, ОФК унга чорак финалнинг яна бир ўйинини ишониб топширди. У эса яна бир марта ишончни оқламади. У Эрон ва Ироқ ўртасидаги ўйинда форс футболчиси Меҳрдод Пўлодийга йўқ жойдан иккинчи сариқ карточкани ўйлаб топди ва 43-дақиқада Кейруш жамоасининг бир киши кам бўлиб қолишини таъминлади. Ўйин пенальтилар сериясигача давом этиб (асосий вақт - 3:3), унда Ироқ 7-6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Юқорида айтганимиздек, австралиялик мутахассислар ҳам Уильямсни кескин танқид остига олишди. Жумладан, собиқ футболчи Жон Алоизининг фикрича, Бенжамин Пўлодийга ҳаддан ташқари эрта сариқ карточка берган.

"Мен учун бу ўйиндаги ҳакамлар жуда ёмон бўлди. Менимча, ушбу вазиятда у нима қилаётганини билган ҳолда бу ишга қўл урди. Биз сўз эркинлиги ҳақида кўп гапирамиз, аммо ҳакам бунга амал қилмади. Ўйлашимча, Бенжамин танқидий сўзлар учун Кейрушни жазолади.

Мен футболчилик пайтимда ҳам, мураббийлик пайтимда ҳам Уильямс бизнинг ўйинларни бошқариб борган. Мен ҳамиша унинг шаънига мақтов сўзларни айтардим. Билардимки, агар уни танқид қилсангиз, у дарҳол сизга қарши ишлашни бошлайди. Агар уни мақтасангиз, у сизга ёрдам бериши мумкин", - дейди Алоизи.

Бенжамин Уильямс Австралия А лигаси ўйинларидан бир неча марта четлаштирилган. Масалан, ўтган йилнинг октябрь ойида Австралия футбол федерацияси кубоги доирасида у "Сидней" ФК ҳимоячиси Никола Петровични ноҳақ майдондан четлатгани учун 7та ўйинга дисквалификация қилинди.

Австралиялик собиқ дарвозабон Марк Боснич ҳам Бенжамин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"У Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинида қўпол хатоларга йўл қўйди. Виталий Денисов қоида бузди дея Ўзбекистон дарвозасига пенальти қўйиш хато қарор эди. Уни яна ўйинларга тайинлаш кулгили қарор эди. Мен ҳам худди эронликлар сингари шокка тушдим", - дейди Боснич.

Ҳозирча ОФК вакиллари Бенжамин Уильмснинг хатолари бўйича изоҳ беришдан бош тортишмоқда. Уильямснинг ўзи эса журналистларнинг қўнғироқларига жавоб бермаяпти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:21, 24.01.2015.
Ўқилди: 11791 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.