Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Озарбайжон ёшларини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси кеча Озарбайжон U-20 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айни кунларда Туркияда янги йилдаги илк йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кеча Озарбайжон ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу учрашув Равшан Ҳайдаров шогирдларининг устунлигида ва терма жамоа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг голларига Жавоҳир Сиддиқов, Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамовлар муаллифлик қилишди.

Равшан Ҳайдаров жамоаси бунгача йиғин давомида 22 январь куни Украина U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Маълумот учун, 31 январгача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Украина ёшларига қарши яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Режага кўра ушбу терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 28 январь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шунингдек, 25 январь куни Сингапур U-20 ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жами 22 нафар футболчи жалб этилган.

Ўртоқлик учрашуви.
24 январь. Истанбул, Туркия.
Ўзбекистон U-20 - Озарбайжон U-20 3:1
Голлар: Жавоҳир Сиддиқов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 15:34, 25.01.2015.
Ўқилди: 5144 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5273]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5121]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4115]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2946]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2674]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2501]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2428]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2081]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1822]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1811]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик