"Барcелона" жамоаси собиқ бош мураббийи Йохан Круифф Примеронинг 20-туридан ўрин олган "Эльче"га қарши учрашувдан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу учрашувда "кўк-анорранглилар" меҳмонда 6:0 ҳисобида рақибни тор-мор келтиришди.
"Бу ўйин меҳмон жамоа учун ажойиб натижа. "Эльче" каталонияликларига қандай қаршилик кўрсатишни билмади, бунинг устига меҳмонлар деярли захира таркибида ҳаракат қилишди. Бу кутилган натижа эди. Бундай яккама-якка олишувда, жамоаларнинг ўйинига гап бўлиши мумкин эмас. "Барcелона" ўз ўйини билан мухлислар юрагига хотиржамлик бағишлади.
Эътибор қаратинг: агар "Реал" яқиндагина, машинадек туюлган бўлса, барчаси ўз йўлларида амалга оширилди, каталонияликлар эса катта меҳнат билан очколар жамғаришди, энди "бланкослар" тормоз беришмоқда. "Барcа" эса олдинга қараб ҳаракатланмоқда. Ишончим комлики, олдинга қараб ҳаракатланиш мавсум давомида ўзгармайди ва соврин учун жанг давом этади. "Кўк-анорранглилар" ҳақида ҳар хил гаплар юрибди? Буларнинг ҳеч қайсиси "Барcа"га тегишли эмас", - дейди Круифф sport.es сайтига берган интервьюсида.