Испания примераси президенти Хавьер Табес "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Кордоба"га қарши ўйиндаги четлатилиши борасида фикрини билдирди.
"Футболчилар ўзларини ёмон тутсалар, бу Ла лига имижи учун ёмон, Роналдудан буни кутмаган эдик. Аммо у кейин кечирим сўраган.
Унинг кечирим сўрагани, хурсанд қилади. Шунинг учун қарор чиқаришда унинг кечирим сўраганини ҳисобга олиш керак", - дейди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, бу воқеа юзасида тартиб-интизом қўмитаси бугун қарор чиқаради.