"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс жамоа ҳужумчиси Раҳим Стерлинг билан шартномасини узайтириш борасида тил топишишга ишонмоқда.
"Раҳим бу ерда жуда бахтиёр. У дунёнинг энг йирик клубларидан бирида жуда яхши ўйин кўрсатаётган ёш футболчи. У узоқ муддатшу ерда қолишини билмоқда. Бугун Раҳим билан гаплашдим, у ўзининг ривожланиб ва ўсиб бораётганидан жуда бахтиёр.
Шартномани узайтириш масаласи клуб раҳбарияти ва футболчининг вакиллари қўлида. Ҳаммаси жойида бўлишига ишонаман", - дейди Роджерс.