Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Осиё кубоги-2015. БАА бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликлар миллий терма жамоаси Осиё кубогининг бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Али Маҳдий шогирдлари Ироқни мағлуб эта олишди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида мусобақа кашфиёти Умар Абдулраҳмон Аҳмад Халилни бирга бир вазиятга чиқарди ва у ҳисобни очди. Биринчи бўлим охиригача ироқликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олишди. Дастлаб Амирлик ҳимоячилари Волиб Салим зарба йўллаш имкониятини бериб қўйишди. Натижада рекошет натижасида тўп дарвозага бориб тушди.

Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида олис масофадан йўлланган зарбани БААлик дарвозабон қайтарди ва қайтган тўпни Амжад Калаф дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошида Маҳдий шогирдлари ўйин тақдирини ҳал қилишди. Умарнинг ажойиб узатмасидан кейин Халил яна бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозабонни доғда қолдирди. Орадан кўп ўтмасдан ироқлик ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Али Мабхут жарима майдончасига ичида дарвозабон бирга бир вазиятга чиқаётганида Аҳмад Халил уни ортидан тортиб йиқитди. Натижада қизил карточка ва пенальти. Али Мабхут пенальтидан самарали фойдаланиб, ўзининг турнирдаги бешинчи голини урди.

Ўйиндан кейин БАА терма жамоаси футболчиларига бронза медаллари топширилди.

Осиё кубоги-2015. 3-ўрин учун баҳс
ИРОҚ - БАА - 2:3
Голлар: Волид Салим (29), Амжад Калаф (42) — Аҳмад Ҳалил (16, 52), Али Мабхут (57-пен.)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:51, 30.01.2015.
Ўқилди: 9542 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.