Трансфер ойнасининг сўнгги кунида эркин агент сифатида "МЮ"дан "Вест Бромвич"га ўтган Даррен Флетчер клубини ўзгартириш фикри фақат ўзидан чиққанини маълум қилди.
"МЮ"дагилар менинг кетишимни истамаган эдилар. Аммо клубда охирги йилларда саргузаштларим кўпайиб кетди. Менга жуда яхши муносабатда бўлдилар, айниқса тобим қочганда. Аммо мен профессионалман, кўпроқ ўйнашни истайман. Шунинг учун янги чорлов томон қадам қўйдим.
Нима учун "Веси Ҳэм" эмас, "Вест Бромвич"? Эллардайсни жуда ҳурмат қиламан, аммо Тони Пьолис ҳам фантастик иш бажарди. У менга ўзим эшитишни истаган сўзларни айтиб, мени ишонтирди", - дейди Флетчер.