Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Назорат учрашуви. "Металлург" - "Машъал" 2:1

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкентда "Машъал" йиғиннинг сўнгги назорат учрашувини Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимда "Металлург" ҳужумкор ўйин кўрсатди ва 14 дақиқада Шаҳзодбек Нурматов қанотдан кириб бориб дарвозани ишғол этди. 30 дақиқада Достонов "Металлург" дарвозаси яқинида аниқ зарба бера олмади. 40 дақиқада қанотдан ошириб берилган тўпни Дониёр Одилов оёғини орқаси билан дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олган "газчилар" 60 дақиқада Абдулла Набиевнинг 25 метрдан берган кучли зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартишди. Бўлим сўнггида "Машъал"нинг кўплаб ҳужумлари самарасиз якунлади ва ҳисоб ўзгармай қолди.

Назорат баҳси.

Тошкент. 03.02.2015

"Металлург" - "Машъал" 2:1
Голлар: 1:0 Шаҳзодбек Нурматов (14), 2:0 Дониёр Одилов (40), 2:1 Абдулла Набиев (60)

"Металлург": Суҳроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Мирғиёс Сулаймонов, Дилмурод Каримов, Алишер Зиявудинов, Саид Абдужабборов, Руслан Вагапов, Мурод Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Аҳмедов, Зоҳир Абдуллаев, Суннат Эрматов, Саидкамол Акбаров, Шуҳрат Юлдашев, Арслон Султонов, Миртўра Акбаров.

"Машъал": Ботир Носиров, Жаҳонгир Жиямуродов, Зоҳир Қўзибоев, Жамшид Хасанов, Шоҳруҳ Достонов, Шаҳзод Шаймонов, Зафар Тўраев, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Никита Букаткин, Ғиёс Комилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Қаҳрамон Баҳодиров, Абдулла Набиев, Турсунмурод Ҳамдамов, Фирдавс Асадов, Ҳумоюн Муртозаев, Аслиддин Абдиев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Иқбол Бобохонов.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 15:42, 03.02.2015.
Ўқилди: 3354 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.