Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси кеча Анталия йиғини доирасидаги ўзининг навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Сергей Лушан шогирдлари Луганскнинг “Заря” клуби билан куч синашишди. Украина чемпионатида биринчи даврадан сўнг 5-поғонани банд этиб турган клубга қарши баҳсда кучлар тенг келди – 1:1. Жамоамиз голига Сардор Рашидов муаллифлик қилди.
Қуйидаги ҳаволаларда “Бунёдкор” – “Заря” учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.