Кириш Регистрация

Баҳодир Насимов ўз голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди

Баҳо:
+ | -

Эрон Про-лигасининг 19-туридан ўрин олган учрашувда ҳамюртимиз Баҳодир Насимов тўп тепаётган “Падидеҳ” клуби сафарда Табризнинг “Тракторсозий” клуби меҳмони бўлиб, кутилмаганда 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Қувонарлиси, терма жамоамиз ҳужумчиси 45-дақиқада клубининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ризо Хақиқий 23-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 41-дақиқада Игор Прахич ўз дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатнинг тикланишига сабаб бўлди. 51-дақиқада Ризо Насиҳий ўзининг аниқ зарбаси билан ўйинга нуқта қўйди. Баҳодир Насимов ўйиннинг 81-дақиқасида ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Падидеҳ" 24 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди. “Тракторсозий” эса 32 очко билан 5-ўринда қолди. Турнир жадвалида “Фулад Хузестан” жамоаси 37 очко билан пешқадамлик қиляпти. Фозил Мусаевнинг “Истиқлол”и 34 очко билан кучли учликка якун ясаган.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 12:58, 07.02.2015.
Ўқилди: 4638 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик