“Эвертон” ва Гана терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Атсу Африка кубогининг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар беради sports.ru.
Эслатиб ўтамиз, Гана терма жамоаси финалда Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлганди (0:0, пенальтилар – 8:9).
Бу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Гана ҳимоячиси Африйе Аккуа тан олинди.
Унинг жамоадоши Андре Айю учта гол билан мусобақа тўпурари бўлди, Гана терма жамоасига мусобақанинг Fair-Play соврини топширилди.