Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ФИФА рейтинги: 71-ўринда қолдик

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун миллий терма жамоаларнинг 2015 йил февраль ойидаги рейтингини эълон қилди. Январь ойида Осиё кубоги ва Африка миллатлар кубоги мусобақалари ўтказилгани боис жадвалда анча ўзгаришлар бўлган, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўрнини ўзгатирмади.

Терма жамоамиз Осиё кубогида иккита ғалаба эришиб, икки марта ютқазди. Бундан ташқари, Осиё кубоги-2011 натижалари рейтингдан тўлиқ чиқиб кетди. Натижада ҳисобимиздаги очколар сони 29тага ошиб (493 балл), 71-ўринда қолдик.

Қитъа чемпионати бошланиши олдидан Осиёнинг 4-жамоаси бўлиб турган Ўзбекистон янги жадвалда 6-ўринга тушиб кетди. Бизни Австралия (63-ўрин, +37 кўтарилиш) ва Бирлашган Араб Амирликлари (66-ўрин, +14) терма жамоалари қувиб ўтишди. Хитой терма жамоаси эса 14 поғона кўтарилди ва 82-ўринга чиқиб олди.

Эрон терма жамоаси 10та поғона кўтарилиб, 41-ўрин билан Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Корея (54-ўрин) эса Япониядан (55) ўтиб кетиб, 2-ўринга чиқиб олди.

Германия терма жамоаси катта фарқ билан рейтингни бошқаришда давом этмоқда. Умуман олганда, дастлабки еттиликда ўзгариш бўлмади: Германия, Аргентина, Колумбия, Бельгия, Голландия, Бразилия, Португалия. Испания терма жамоаси эса бир поғона пастлаб, 10-ўринга жойлашган.

Бу галги рейтингда энг катта ўсишга эришга жамоалар: Экваториал Гвинея (+59), Австралия (+37), Ироқ (+20). Ливия (-35), Қатар (-17) ва Того (-13) термалари эса энг кўп "шўнғиган" жамоалар бўлишди.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:17, 12.02.2015.
Ўқилди: 7830 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик