"Атлетико" ҳимоячиси Жуан Миранда яқин вақтлар ичида мадридликлар сафини тарк этмаслигини маълум қилди.
Аввалроқ, 30 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқатгани ва Испания чемпионлари уни сотишга тайёрлиги хабар қилинган эди.
"Келажагим? Келинг, ҳозирги вақт ҳақида гапирайлик. Ҳозир мен "Атлетико" футболчисиман, амалдаги шартномам бор ва мен боримни жамоага бермоқчиман", - дейди Миранда.