"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ва "Барселона" сардори Лионель Месси дам олиш кунларини бирга ўтказдилар, дея хабар беради The Mirror.
"Шаҳарликлар" Англия кубогидан чиқиб кетишгач, кичик таътил олдилар ва Агуэро таътилни ватандоши Пабло Сабалета билан Испанияда ўтказишга қарор қилди. Натижада футболчи ўзининг маҳбубаси билан Мессининг Барселонадаги уйида меҳмон бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафтадан кейин - 24 февралда "Манчестер Сити" ва "Барселона" билан чемпионлар лигасининг 1/8 финалда тўқнашади. Жавоб учрашуви 18 март куни Каталония пойтахтида бўлиб ўтади.













