Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани ўз жамоаси Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишини айтди.
"Ушбу совринни ютишни орзу қиламан. Бу менинг мақсадим. Ҳар қандай футболчи ушбу турнирда ғолиб бўлишни истайди. Бу мавсум бизда яна бир имкон бор. "Челси"га қарши яхши тайёрланишимиз керак", - дейди Кавани.