Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Иброҳимовичнинг баданидаги татиуровкалар очлик муаммосига эътиборни қаратиш мақсадида чизилгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Таниқли швециялик футболчи Златан Иброҳимович ўз баданида очлик муаммосига курашишни ифодаловчи, ўн беш кишининг исмлари қайд этилган татуировкани чиздирган.

“Кан” клубига қарши учрашувнинг 2-дақиқасида рақиб дарвозасига гол урган Златан футболкасини ечиб, татуировкаларини намойиш этди ҳамда ушбу қилмиши учун арбитр томонидан огоҳлантирилди.

“Мен шунчаки ўз баданимга очликдан азият чекаётган ўн беш кишининг исмини ёздирдим, чунки бошқа 805 млн кишининг исмини ёзишга жой етмайди. Одамлар азият чекаётганини кўриб, мен бунинг учун ҳатто қизил карточка олишга ҳам тайёрман”, деди футболчи ўйиндан кейин.

Златан Иброҳимович очлик муаммосини ҳал қилишга қаратилган Жаҳон озиқ-овқат дастурида иштирокни қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович тўп сураётган “ПСЖ” клуби “Кан” билан дуранг натижа қайд қилди, футболчи эса рақиб дарвозасига ўзининг голини яна бир бор акробатик усулда киритди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:35, 16.02.2015.
Ўқилди: 4560 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.