Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

"Қизилқум" 18 февраль куни Туркияга йўл олади

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган «Қизилқум» жамоаси аъзолари  машғулотларни Навоий шаҳрида давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этишади. Машғулотлар 18 февралдан 4 мартга қадар давом эттиши белгиланган. Мазкур йиғин доирасида кончилар Анталияда Украина, Руминия, Қозоғистон, Россия, Белоруссия ва Польша футбол клублари билан синов-назорат учрашувларида майдонга тушишади. Йиғинга мураббийлар штаби йигирма беш нафар футболчи билан йўл олишни режалаштирган.

Янги мавсум олдидан «Қизилқум» жамоасини ярим ҳимоячилар Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, ҳужумчи Наврўзбек Алимовлар тарк этганлигини хабар қилгандик. Айни пайтда жамоа машғулотларида украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач («Машъал»), ҳужумчи Вячеслав Шевченко («Биркиркара», Мальта)лар иштирок этяпти.  Шунингдек, ўтган мавсумда бошқа жамоаларда тўп сурган ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов («Бухоро»), Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошев («Оқ-тепа»)лар ҳам кончилар таркибида кўрикдан ўтишяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» жамоаси аъзолари 17 февраль куни пойтахтимизда тўпланади ва эртаси куни Туркияга сафар қиладилар.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 22:08, 16.02.2015.
Ўқилди: 3765 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.