"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Маруан Феллайни Англия кубогининг 1/8 финалида "Престон Норт Энд" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув қийин бўлишини билган эдик. Ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Эшли Янг ўйинни ўзгартириб юборди. У яхши тўп ошира олади, бу жуда муҳим ўзгартириш бўлди.
Менга ҳужумда ўйнаш ёқади, голлар уриш қўлимдан келади, аммо ҳаммасини мураббий ҳал қилади", - дейди Феллайни.