Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

ОЧЛ. Иван Нагаев жамоаси гуруҳ босқичига чиқа олмади

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф учрашувларидан ўрин олган “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Ал-Қодисия” (Қувайт) жамоалари ўртасидаги ғолиб қўшимча бўлимлар орқали аниқланди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг 1:1 натижа билан якун топди. Учрашувдаги илк голни қувайтликлар киритди, 33-дақиқада Бадир Ал Мутава ўйиндаги ҳисобни очди – 0:1. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда ҳисоб тенглашди, бунда Умар ас-Сома голга муаллифлик қилиб, “Ал-Аҳли”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу ҳисоб учрашув асосий вақтида ўзгармай қолди. Сўнггра қўшимча бўлимларга навбат келди.

Қўшимча бўлимда майдон эгаларига ғалаба голини киритишга муваффақ бўлишди, учрашувнинг 115-дақиқасида Мустафо Ал Бассос жамоанинг иккинчи голини киритди – 2:1.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ҳужумчи Иван Нагаев "Ал-Қодисия"нинг бошланғич таркибида баҳсни бошлади.

Ушбу ҳисоб билан учрашув ўз ниҳоясига етди. Энди “Ал-Аҳли” ОЧЛ-2015 “D” гуруҳида “Насаф”, “Ал-Аҳли” (БАА) ва “Тракторсозий” (Эрон) билан бирга кураш олиб боради.

ОЧЛ-2015, плей-офф.
“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Ал-Қолисия” (Қувайт) 2:1
Асосий вақт: 1:1. Қўшимча бўлимлар: 2:1.
Голлар: Бадр Ал Мутва, 33-0:1, Умар ас-Сома, 85-1:1, Мустафа Ал-Бассос, 115-2:1
Четлатиш: Холид ал-Қаҳтоний 83.

Манба: voha.uz
Киритилди: 00:51, 18.02.2015.
Ўқилди: 8890 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик