Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Таэквондо (WTF). Ҳамюртимиз Жасур Бойқўзиев ўз вазнида дунё пешқадами

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси, XVII ёзги Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев куни-кеча Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган йирик халқаро турнирда олтин медални қўлга киритгач, вазни 80 кг. юқори бўлган таэквондо усталари орасида дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди.    Маълумки, Таэквондо (WTF) спорт тури вакиллари рейтинг очколари ўйналадиган қатор йирик мусобақаларда иштирок этадилар ва Олимпиада ўйинлари арафасида ҳар бир вазн тоифасида 1-6 ўринларни банд этган спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик спорт анжуманида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.    “Ушбу рейтинг очколарининг катта қисми Жаҳон чемпионатида ҳамда Гран-При туркумига кирувчи мусобақаларда берилади. 2015 йил якунида ушбу мусобақаларда қўлга киритилган рейтинг очколар жамланади ва ҳар бир вазн тоифасида 1-6 ўринларга сазовор бўлган спортчилар Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқига эга бўладилар. Жаҳон чемпионати баҳслари жорий йилнинг май ойида Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилса, 2015 йил охирига қадар яна тўртта Гран-При мусобақалари бор. Бундан ташқари Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколар ўйналадиган бир қатор мусобақалар ҳам мавжуд. Айни кунларда бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Насиб этса мазкур мусобақаларда ҳам рейтинг очколарни янада кўпайтириш учун бор маҳоратимни ишга соламан, - дейди Жасур Бойқўзиев.    Бундан ташқари Осиё давлатлари вакиллари учун 2016 йилнинг январь – февраль ойларида қитъавий саралаш мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 1-2 ўринларни банд этган таэквондо усталари ҳам XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма оладилар.    Фурсатдан фойдаланиб, Жасур Бойқўзиев ҳамда терма жамоамизнинг қолган аъзоларига ҳам бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:38, 20.02.2015.
Ўқилди: 3721 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3467]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3083]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2872]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2470]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2373]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2337]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2329]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2150]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2022]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.