Кириш Регистрация

"Шўртан" - ПФЛ Кубоги-2015 ғолиби

Баҳо:
+ | -

Ғузорнинг «Шўртан» клуби ПФЛ Кубоги финалида «Машъал»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

ЎФФ майдонида бўлиб ўтган финал учрашуви анча қизиқарли ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса, дастлаб «Машъал» футболчилари ҳисобни очишди. Кейинчалик «Шўртан» иккита гол киритиб ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ўйиннинг ҳакам қўшиб берган сўнгги сонияларида эса «Машъал» дарвозабони ўз жарима майдони атрофида жарима тўпини амалга оширади ва тўп ҳеч кимга тегмай «Шўртан» дарвозасидан жой олди - 2:2.
Шу тариқа ғолиб номи регламентга кўра ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Унда «Шўртан» футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди ва якунда 4:2 ҳисоибда ғалаба қозонишди.

ПФЛ Кубоги-2015. Финал

«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) – 2:2. 2:4 – пенальтилар бўйича. 175 томошабин.
Ҳакамлар: И. Гармашев (Тошкент) – 8,0, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,1, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,1, А. Рисқуллаев (Тошкент) - 8
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
«Машъал»: 30. Б. Носиров, 18. И. Бобохонов, 5. И. Комилов, 6. К. Баходиров, 7. Ж. Джиямурадов (10. Ж. Хасанов, 86), 24. С. Раҳматуллаев (20. Ш. Файзиев, 86), 14. З. Тўраев, 8. А. Омонов (23. В. Иванов, 76), 17. А. Набиев (11. Х. Муртазаев, 76), 26. З. Қўзибоев, 41. Ш. Достонов.
«Шўртан»: 79. Т. Жўраев, 5. А. Алиқулов (15. Ҳ. Ғофуров, 46), 7. В. Карпенко, 8. С. Шодмонов (6. М. Ражабов, 61), 11. З. Полвонов, 13. Р. Аъзамов, 17. М. Камолов (10. В. Клишин, 53), 18. Э. Бойматов, 19. С. Бердиев, 22. Л. Убайдуллаев, 44. Д. Станоевич.
Голлар: Ғ. Комилов (48), В. Карпенко (72, пеальти), З. Палванов (78), Б. Носиров (90+5).
Огоҳлантиришлар: Ж. Жиямуродов (45+1), Ғ. Комилов 59), Р. Аъзамов (90+2), Т. Жўраев (90+3).

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:13, 21.02.2015.
Ўқилди: 4279 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик