ФИФА президентлигига номзод Луиш Фигу сайлов олдидан ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Йозеф Блаттер олдида қўрқув ҳис қилмаётганини билдирди.
"Мен Блаттердан қўрқаётганим йўқ. Мен уни ҳурмат қилман, чунки у охирги йилларда футбол ривожи учун кўп хизматлар қилди. Аммо энди унинг кетадиган ва ФИФА структурасида ўзгаришлар қиладиган вақт келди", - дейди Фигу.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни бўлиб ўтадиган сайловда Фигуга Блаттер, Али бин Ал Ҳуссайн ва Михаэль ван Праг рақобатчилик қиладилар.