Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Энг қиммат ёш футболчилар. ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Европада ёш иқтидорли футболчиларга бўлган талаб кучли. Гранд жамоалар 18-20 ёшли футболчиларни катта маблағга сотиб олишга ҳайиқишмайди. Чунки уларнинг келажакда жамоага катта ёрдами тегиши мумкин. Қуйида 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида амалга оширилган энг қимматбаҳо трансферлар ўнлиги билан танишинг.

10. Антонио Кассано – 28,5 млн.евро (2001-йил)
Ёши: 18
Йўналиш: «Бари» - «Рома»

2001-йилда «Бари»нинг иқтидорли ёш вундеркинди учун Римнинг «Рома» клуби 28,5 млн.евронинг баҳридан кечиб, катта таваккалчиликка қўл уради. Зеро шу пайтгача бирорта Италия клуби ёш футболчи учун бунчалик кўп маблағ сарфламаганди. Кассано «бўрилар» сафида 2 мавсум тўп сургач, Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиб кетди.

9. Марио Балотелли – 29,5 млн.евро (2010-йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Интер» - «Манчестер Сити»

Манчини «Интер»дан кейин «Манчестер Сити»га мураббий бўлгач, эски шогирди Балотеллини ўз жамоасида кўришни истаб қолди. Клуб раҳбарлари эса 20 ёшли Марио учун сал кам 30 млн.еврони аяшмади. Балотелли «шаҳарлик»лар сафида ҳар тамонлама ўзини кўрсатди. «Манчестер дербиси»да ўзига хос ҳаракати, машғулотлар пайтида Манчини билан муштлашув, полиция маҳкамасига бир неча бор ташрифлар. Хуллас Балотелли Манчестерда зерикишга улгурмади.

8. Маркинос – 31,4 млн.евро (2013-йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Рома» - «ПСЖ»

2013-йилда Париж клуби ўз сафини Италия чемпионатида порлаган футболчилар билан тўлдиришда давом этди. Лавесси, Ибрагимович, Силва, Кавани каби «А» серия юлдузларидан кейин навбат Маркиносга етиб келди. «ПСЖ» бразилиялик марказий ҳимоячи учун 30 млн.евродан ортиқ маблағ сарфлади. Ҳозирда футболчи Силва ва Луиз каби ҳимоячиларга муносиб рақобат тақдим қилмоқда.

7. Андерсон – 31,5 млн.евро (2007-йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Порту» - «Манчестер Юнайтед»

2007-йили «Манчестер Юнайтед» «Порту»дан Андерсонни катта умидлар билан сотиб олган эди. Бироқ футболчи юқори даражага кўтарила олмади. У кўпроқ ўртамиёна футболчи сифатида гавдаланди. Шунга қарамай бразилиялик футболчи «Олд Траффорд»да 7 мавсум мобайнида тўп сурди.

6. Денилсон – 31, 5 млн.евро (1998-йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Сан Паулу» - «Бетис»

1998-йилда Испаниянинг ўртамиёна жамоаси «Бетис» трансфер оламида катта шов-шув кўтарди. Клуб Бразилиялик 20 ёшли Денилсон учун рекорд даражадаги сумма 31,5 млн.евро ажратди. Афсуски катта пулга, катта умидлар билан сотиб олинган футболчи, клуб мутассаддилар, мураббийлари-ю, мухлислари ишончини оқлай олмади.

5. Николя Анелка – 35 млн.евро (1999-йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Арсенал» - «Реал Мадрид»

1999-йили Мадриднинг «Реал» жамоаси келажаги порлоқ футболчи дея эътироф этилаётган француз ҳужумчиси Анелкани 35 млн.га сотиб олди. Афсуски Николя Мадридда ўзини кўрсата олмади ва бир йилдан кейин олинган суммаси эвазига «ПСЖ»га сотиб юборилди.

4. Хавер Савиола – 35,9 млн.евро (2001-йил)
Ёши: 19
Йўналиш: «Ривер Плейт» - «Барселона»

«Барселона» Аргентиналик ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни хуш кўради. ХХI асрнинг бошида клуб 19 ёшли ҳужумчи Савиола учун 36 млн.евро сарфлади. «қуёнча» Каталонияликлар сафида 100 га яқин гол урди. Бироқ у клуб томонидан кутилган натижани бера олмади.

3. Уэйн Руни – 37 млн.евро (2004-йил)
Ёши: 18
Йўналиш: «Эвертон» - «Манчестер Юнайтед»

2004-йилда Фергюссонинг «МЮ»си «Эвертон»дан Рунини 37 млн.га сотиб олади. Уэйн илк ўйинидаёқ «хет-трик»ка эришиб, келажаги порлоқ эканлигига ҳаммани ишонтириб қўйди. Мана 10 йилдан ошди ҳамки, Руни «қизил иблислар»нинг энг асосий футболчиси бўлиб келмоқда.

2. Люк Шоу – 37,5 млн.евро (2014-йил)
Ёши: 18
Йўналиш: «Саутгемптон» - «Манчестер Юнайтед»

«Манчестер Юнайтед» орадан 10 йил ўтгач яна худди шундай нархга 18 ёшли футболчини сотиб олди. Шоу қанот ҳимоячиси вазифасини бажаради. «Юнайтед» раҳбарларининг 18 ёшли футболчидан умидлари катта.

1. Лукас – 40 млн.евро (2012-йил)
Ёши: 20
Йўналиш: «Сан Паулу» - «ПСЖ»

«ПСЖ» футболчиси Лукас 20 ёшгача футболчилар орасида энг қиммат нархга сотилган футболчи бўлиб турибди. Бразилия жамоалари ўзларининг ёш футболчиларини европанинг гранд клубларига катта пулга сотишни «қотиришади». Парижликлар ҳам 20 ёшли футболчи учун маблағларини аяб ўтиришни исташмади. Кўрамиз Лукас Парижда афсона ярата олармикан?

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Манба: furkat.uz
Киритилди: 17:18, 21.02.2015.
Ўқилди: 11847 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.