Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Муҳаммад Али ва Сонни Листоннинг чарм қўлқоплари қарийб 1 миллион долларга сотилди

Баҳо:
+ | -

1965 йилда тарих саҳифаларига муҳрланиб қолган, машҳур бокс жангини ўтказган афсонавий Муҳаммад Али ва унинг бу жангдаги рақиби Сонни Листоннинг чарм қўлқоплари Нью-Йоркдаги аукционда 956 минг долларга сотилди, деб хабар берди 22 февраль куни Associated Press ахборот агентлиги.

Боксчилар бу қўлқоплардан Мэн штатининг Льюистон шаҳрида ўтказилган ушбу реванш жангда фойдаланганлар. Али жанг бошлангандан кейин икки дақиқа ўтмасданоқ ўзининг рақибини нокаутга учратган ҳамда сўзсиз ғалабага эришган.

Агентликнинг айтишича, жангдан кейин бу икки жуфт қўлқопни учрашув ҳаками Жорж Руссо ўзида қолдирган. Бу қўлқоплар унинг уйида бир неча ўнлаб йил сақлаб келинган. Кейинроқ Руссо уларни калифорниялик коллекционерга сотиб юборган. Айнан шу коллекционер қўлқопларни сотувга қўйган. Бу қўлқоплар янги эгасининг номи маълум қилинмаган.

Маълумот учун, Муҳаммад Али бокс тарихидаги энг машҳур профессионал боксчилардан бири ҳисобланади. 1960 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, 1964-1966, 1974-1978 йилларда оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, беш маротаба “Йил боксчиси” ва “Ўн йиллик боксчиси” унвонлари соҳиби.

1974 йилда Sports Illustrated журнали талқини бўйича йилнинг энг яхши спортчиси, яна бошқа спорт нашрлари талқини бўйича “Аср спортчиси” деб тан олинган. Бокс фаолиятини тугатгандан сўнг ЮНИСЕФнинг кўнгилли элчиси бўлиб фаолият юритган (1998-2008 йй.). Али ўз бокс фаолиятида 61 та жанг ўтказиб, 56 тасида ғалаба қозонган (37 тасида нокаут билан).

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:28, 22.02.2015.
Ўқилди: 3414 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик