Дортмунднинг "Боруссия" клуби яримҳимоячиси Марко Ройс чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Ювентус"га қарши сафардаги учрашувдан сўнг (1:2) фикрларини билдирди.
"Ҳисоб 1:1 бўлгач, яхши натижага эришамиз деб ўйладим, ахир яхши ўйнаётган эдик. Аммо танаффусга чиқишдан олдин аҳмоқона гол ўтказиб юбордик.
Иккинчи бўлимда ҳисобнинг 1:3 кўриниш олмагани - омадимиз келгани бўлди. Ҳужумда эуда суст ўйнадик, рақиб майдончаси олдида кўпроқ ўйнашимиз керак эди.
Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас, аммо имкониятимиз бор. Жавоб учрашувида жанг қиламиз", - дейди Ройс.