Кириш Регистрация

Хонадон

Баҳо:
+1 | -1

Маълум бўлишича, Самвел Бабаян “Пахтакор”нинг бош мураббийи сифатида қайд этиладиган бўлди. Клуб менежери вазифасини эса Рустам Купайсинов бажаради. “Пахтакор” жамоаси, унинг мухлислари ва ҳатто журналистлар учун ҳам бу унчалик аҳамиятли воқеа эмас, барибир Бабаяннинг жамоадаги вазифалари, масъулияти ва ишлаш принциплари ўтган йилгидан фарқ қилмаслиги табиий.

Ўтган йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга (март ойи бошланяпти, ҳалигача 2014 йил лауреатлари эълон қилинмаётгани бошқа, лекин хунук масала) асосий номзод бўлган Самвел Бабаян “Пахтакор”ни энди халқаро майдонда бошқаришда давом этаверади. Қизиқ жиҳати бошқа.

“Пахтакор”да яна “бош мураббий” штатининг пайдо бўлишига сабаб сифатида ОЧЛ ва ПФЛнинг лицензиялаштиришга оид регламентлари келтирилмоқда. Зеро ушбу ҳужжатларда ҳар бир жамоа заявкасида бош мураббий бўлиши белгилаб қўйилган экан. Тўғри, вақт жуда тез ўтяпти, кўз очиб юмгунча, йиллар ўтиб кетиб қоляпти, лекин барибир, жамоада бош мураббий штати кеча эмас, бир йил олдин қисқартирилганини яхши биламиз.

Ўтган йили жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этмаган эди. Демак, ҳеч ким “Сизларда нега бош мураббий йўқ, бу ҳолатда мусобақада иштирок этишга рухсат бермаймиз”, деб айта олмасди. Бу йил “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлди, ўз-ўзидан ОФК ушбу саволни ўртага ташлади. “Пахтакор” муаммони ҳал қилди, Бабаян бош мураббий сифатида қайд этилди.

Савол туғиладики, нега ПФЛ худди шу саволни ўтган йили ўртага ташламади? Нега бундан кўз юмди? Энди эса, ўша вазият ПФЛ нинг ҳам регламентига зид эди, дейилмоқда? Фақат меҳмон келгандагина, уйни йиғиштирадиган хонадонларга ўхшаб қолмаяпмизми?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:17, 25.02.2015.
Ўқилди: 7931 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик