"Барселона" яримҳимоячии Серхио Бускетс Испания чемпионатининг бу мавсумида узатилган тўплар сони бўйича етакчилик қилмоқда.
Ҳозирда 26 ёшли футболчининг ҳисобида 3630 пас бор, бу кўрсаткич примеранинг 2014/15 мавсумидаги энг юқориси бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар яқинда Бускетс билан шартномасини 2019 йилгача узайтирган эди.