“Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл тўпиғидаги жароҳатидан тузалди ва бугун жамоа билан тўлақонли машғулот ўтқазди, деб клуб расмий сайти хабар қилади. Уэлслик Испания чемпионати 24-турида “Эльче”га (2:0) қарши учрашувда жароҳат олганди. Бутун хафта давомида ўйинчи якка ҳолда шуғулланди.
Бэйл примеранинг 25-тури “Вильярреал”га қарши ўйинда ўйнай олади, бу ўйинда “Реал” тарбияланувчиси ва Россия термаси ўйинчиси Денис Черышев тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” лазаретида ҳали ҳам Серхио Рамос, Сами Хедира ва Хамес Родригеслар бор. Ярим ҳимоячи Лука Модрич бутунлай тузалди ва ўтган йилнинг ноябр ойидан бери биринчи марта ушбу учрашувга тушади.